К основному контенту

Минг марта кўргандан бир марта эшитган яхши.


Махсус мухбир: Ҳўш, ўқувчилар илк бор бу блогни ўқимоқда. Уларга блогдан кўзланган мақсадни айтишнинг айни пайти бўлса керак.

Респондент: Ҳа, бу ҳақда анчадан буён ўйлаб юрардим ва ниҳоят, Facebookда доим рўпарамдан чиқиб қоладиган Хабар.уз хабарлари орасидаги блоггерлар чемпионати тўғрисидаги янгилик ижодни бошлашга туртки бўлди. Дарвоқе, бу Хабар.узнинг рекламаси эмас, ушбу блог чемпионатни ютишга даъвогарлик қилишига эрта ҳам. Мақсадга келсак, куни кеча “New York Times” ва “Washington Post” йил давомида Россиянинг АҚШ сайловларига аралашгани (фикрингизга қўшиламан, парадоксдек эшитилади) тўғрисида бонг урган мақолалари учун берилган “Пуллитзер” мукофотини олишдек оламшумул ниятлар ҳали йўқ. Шунчаки, дунёда, мамлакатда бўлаётган воқеалар, янгиликлар, муаммоларга ўз фуқаролик позициямни билдириш, холос.

Махсус мухбир: Тушунарли. Муҳим воқеаларга муносабат билдиришни бошласак бўлади демак! Ўқитувчилар ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг бошқа ишларга жалб этилишига чек қўйишга уринишлар бошланди. Президент тилга олиши шартмиди?

Респондент: Барча ғолиблар бўлажак мағлублардир. Кўрдингизми ижтимоий фикрнинг қандай тез бурилганини? Айрим интернет нашрлари ва саноқли журналистларни айтмаганда, кўпчилик, айниқса, машҳурлар ёки расмийлар миллат манфаатига зарар келтираётган бу ҳолатни тўхтатишга киришиш у ёқда турсин, бундай муаммо мавжудлигини ҳам тан олмаётганди. Президентнинг аралашиши шарт эди. Ахир одам ўлди. Шавкат Мирзиёевнинг кескин танқиди оддий гаплар эмаслиги дарҳол кўринди. Ҳар ҳолда, махсус брифинг, шов-шувли “селектор”, Ҳукумат махсус қарор чиқармоқчи эканлиги, Ахборот-24даги масъулларнинг чиқишларидан кейин шундай туюлмоқда.

Махсус мухбир: Бухорода газни қайта ишлаш заводи ташкил этилди. 300 мингта янги автомобилни пулини 2 йилда ишлатиб юборишипти.

Респондент: Президентнинг ўзи айтдику очилиш маросимида “Заводни барпо этиш учун 2 йил муҳлат берганимда шокка тушгандинглар” деб. Ҳозирги раҳбарият барча масалаларни имкони борича тезроқ ҳал қилишга киришган. Тўғри, баъзан сифат чекиняпти, кўзбўямачиликлар бўлаётгани ҳам табиий ҳол. Ўрганмаганмизда бунақа ишлашга. Фармон ва қарорларнинг кўплигидан “Ахборот” кўрсатувига сиғмай қоляпти. Қаёққа қараманг, ҳамма ерда ...истиқлолга эришганимиздан кейин амалга оширилган... нуқсонлар, муаммолар илдиз отиб кетган. “Буқа сотиб олган эдик, сигир бўлиб чиқди”.

Махсус мухбир: АҚШ томонидан шу йил 30 январда эълон қилинган, россиялик бизнесменларга қўлланилган санкциялардаги 210 кишилик рўйхатда Бухородаги заводга пул тиккан “Лукойл”нинг асосий муассиси В.Алекперов ҳам бор эди. Санкция остидаги бизнесмен билан бу қадар улкан лойиҳани амалга ошириш бизнинг АҚШ билан муносабатларимизга соя солмайдими? Бу ҳақда ҳеч ким ўйламаяпти.

Респондент: Россиядан Германияга Балтика денгизи остидан тортилаётган 1250-километрлик “Северный поток-2” билан боғлиқ баҳслар олдида бу ҳеч нарса эмас. Ғарб сиёсатчилари Путин билан карта ўйнаётган бир вақтда, Россия президенти улар билан шахмат ўйнамоқда. Чикаго товар биржасининг жума кунги савдоларида нефть нархи баррелига 73,41 доллар нархда ёпилди. Ваҳоланки, бир йил аввал бу нарх 40 доллардан ўта олмаётган эди. Нега автомобиль йўлларимиз жуда ёмон? “Ўзавтойўл” яхши ишламаётганиданми? Йўқ. Асфальт етишмовчилигидан. Асфальт ишлаб чиқариш учун эса нефтдан ажратиб олинадиган битум керак. Мамлакатимиздаги нефтни қайта ишлаш заводлари эса 30 фоиз қувват билан ишламоқда. Геосиёсат таъсирларидан чўчийдиган вақт эмас ҳозир. Иқтисодни кўтаришни мақсад қилган эканмиз, энг аввало энергия ҳавфсизлигини таъминлаш лозим. Бу гапларни ёзаётган пайтимда чироқ ўчиб қолгани фикрларимнинг тўғрилигини тасдиқлагандек. Ой Қуёшдан кўра кераклироқ. Чунки тунда биз ёруғликка кўпроқ эҳтиёж сезамиз.

Махсус мухбир: Тушунарли. Тўй ҳаражатлари билан боғлиқ мунозаралар ҳақида фикрингиз?

Респондент: Чўзилиб кетган баҳс баҳслашаётганларнинг ноҳақ эканлигини англатади. Тўла қўллаб-қувватлайман, аммо халқни исрофгарчиликка чек қўйишга ўргатиш осон бўлади, деб ўйламайман. “Одамлар нима дейди?” деган риторика тўйларнигина эмас, бутун ҳаётимизни қамраб олганини тан олишимиз керак. Қанчалар гуноҳлигини билиб туриб ҳам давом эттиришади ҳали бу одатларни. Битиб қолган бурун билан нафас олиш қийин.

Махсус мухбир: Мазмунли суҳбат бўлди деб ўйлайман. Яна қандай муҳим воқеаларга тўхталиб ўтган бўлардингиз? Давлат миқёсида, ижтимоий соҳада...

Респондент: Туркманбоши юртимизга ташриф буюряпти. Президентнинг вилоятлар бўйлаб сафарларидан ҳар галгидек “Уҳ!” дейдиган янгиликлар кутамиз. Республика мактабларида таҳсил олаётган 5 миллион 248 минг нафар ўқувчилар ота-оналари билан биргаликда ёзги имтиҳонлар ва “синф хоналарини таъмирлаш” даврига аста қадам қўймоқда. Кўп жараёнларни билиб олмоқчи бўлсангиз, “Ахборот-24”ни кўринг. Дарвоқе, шу кўрсатув интервью бераётганларга қаршисидаги матнни ўқитиш анъанасига чек қўйса, ҳозирги ТВдаги энг фойдали кўрсатувга айланар эди. Майли, “Ахборот”нинг сўнгги йилда оперативлик ва сифат жиҳатидан кутилмаганда кескин ўзгарганига ҳам шукр. Соғ бўлинг.

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Биз ўзгармаяпмиз, биз ҳақимиздаги фикрлар ўзгармоқда.

Махсус мухбир:  Қисқа вақт оралиғида анча-мунча воқеалар бўлиб ўтди. Гўёки вақт тезлашиб кетгандек туюляпти. Респондент : Ҳа, шундай бир ажойиб даврда яшамоқдамизки, журналистларимиз севиб ишлатадиган “туб бурилишлар” деган таъбир пиллачиликдан тортиб аллергик касалликларга қарши кураш соҳасигача, сўроқ қилиш изоляторларига камера ўрнатилишидан то яхши китобсевар бўлса “Спарк” ютиб олишигача, ҳамма соҳаларни қамраб олмоқда. “Америка овози” мухбирининг кутилмаган аккредитацияси, чеккадаги битта қишлоқни “одам яшаса бўладиган” ҳолатга келтириш учун бир неча миллиард сўм кўзни чирт юмиб ажратилаётгани, 25 йил “мусаффо осмонимизни кўролмаган” Фергана.ру асосчисининг “Буюк келажак” экспертлар кенгаши аъзосига айланиши... Бу воқеаларнинг ҳар бир ўзича “тарихий”. Эҳ-ҳе, ҳали келажак авлод тарихчилари бу воқеаларни тарих китобларига сиғдириб, ёзиб чиқиши ҳам керак. Махсус мухбир:  Қарши бўлмасангиз, халқаро мавзудан бошласак. Туркия президенти “ота юрти”га келди. 20 йил деганда ама