Махсус мухбир: Ҳўш, ўқувчилар илк бор бу блогни ўқимоқда. Уларга блогдан кўзланган мақсадни айтишнинг айни пайти бўлса керак. Респондент : Ҳа, бу ҳақда анчадан буён ўйлаб юрардим ва ниҳоят, Facebook да доим рўпарамдан чиқиб қоладиган Хабар.уз хабарлари орасидаги блоггерлар чемпионати тўғрисидаги янгилик ижодни бошлашга туртки бўлди. Дарвоқе, бу Хабар.узнинг рекламаси эмас, ушбу блог чемпионатни ютишга даъвогарлик қилишига эрта ҳам. Мақсадга келсак, куни кеча “New York Times” ва “Washington Post” йил давомида Россиянинг А ҚШ сайловларига аралашгани (фикрингизга қўшиламан, парадоксдек эшитилади) тўғрисида бонг урган мақолалари учун берилган “Пуллитзер” мукофотини олишдек оламшумул ниятлар ҳали йўқ. Шунчаки, дунёда, мамлакатда бўлаётган воқеалар, янгиликлар, муаммоларга ўз фуқаролик позициямни билдириш, холос. Махсус мухбир : Тушунарли. Муҳим воқеаларга муносабат билдиришни бошласак бўлади демак! Ўқитувчилар ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг бошқа ишларга жалб этили